Элликқалъада “Орол болалари” оромгоҳи очилди

Элликқалъа туманида жойланган “Орол болалари” ҳалқаро ўқув соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилда жами 5 та сменада 1200 нафар болалар дам олиш мўлжалланган бўлиб ҳозир 1-сменада 240 нафар ўғил қизлар дам олмоқдалар. Бу ҳақда "Камолот" ЁИҲ Элликқалъа туман Кенгаши раиси в.в.б Озода. Рўзимова "KRuz.uz"га хабар берди. 

 

“Орол болалар” ҳалқаро ўқув соғломлаштириш оромгохининг очилиш кечаси ўтказилди. Байрам кечасини туман ҳокими ўринбосари М.Хасанов очиб берди. Шунингдек тадбирга туман Хотин қизлар қўмитаси раиси Г.Айитбаева, туман Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси Д.Шарипова, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими мудири Ў.Ражаббаев, туман Ҳалқ таълими мудири Қ.Юлдашев, “Орол болалари” оромгохи рахбари Р.Аллаберганов сўзга чиқиб оромгоҳда дам олувчи болажонларни табриклаб мароқли дам олишларини тиладилар.

Байрам кечасига бағишлаб “Бахтли болалик” шиори остида консерт дастурлари ва спортчиларнинг чиқишлари билан давом этди. Ўтказилган тадбир  оромгохда дам олаётган ёшларимизда  катта таъсурот колдирди.  

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар