Тахтакўпирда сайёр қабулдаги мурожаатдан сўнг, одам уриб юборган ҳайдовчининг иши кўриб чиқиладиган бўлди

Тахтакўпир туманидаги ўрмон хўжалиги бўлимида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар билан ишлашишни ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди,  дея хабар бермоқда "Тахтакопир тани" нашри. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов  ва вазирликлар,  ташкилотлар раҳбарлари,  туман ҳокимлиги,  туман Халқ қабулхонаси раҳбари,  мурожаат эгалари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида ҳар бир мурожаат эгасининг норозиликлари қайта тингланиб,  ҳали ўз йечимини топмаган мурожаатларни тегишли вазирлик ва ташкилотларга қатиян топширилди.

Масалан,  Халқ қабулхонасига вафот этган онасининг ўрнига 6-сонли мактабда фаррош бўлиб ишлаш учун иш сўраб мурожаат қилган Гулзар Арзимованинг мурожаати қаноатлантирилди ва у иш билан таминланди.  Яна бир мурожаат қилган Шинар Жиемуратованинг ўғли шу йилнинг 16 апрел куни йўл ҳалокатига учрагани сабабли оғир жароҳат олгани ва жабрланувчи ҳалигача ўз жазосини олмаганлиги норозилик билдирувчининг мурожаати кўриб чиқиладиган бўлди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар