Шарап Уcнатдинов: "Муратбай Низанов 5 йилда 7 бадиий филм ишлаб чиқарган"

Таниқли ёзувчи, журналист, "Нуроний" жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг бошлиғи Шарап Уснатдинов "Китоб олами" дўконининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбай Низанов ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ерда китоб дуконини ташкиллаштирган "Билим" босмасининг директори, Муратбай Низановнинг меҳнатлари ҳақида айтиб ўтиш лозим. У қаерда ишламасин, тиниб тинчимайди, изланувчанлигидан, иқтидоридан адабиётимиз, халқимиз ютмоқда. Масалан, "Қарақалпақфилм" киностудиясига раҳбарлик қилган пайтларида "Ўзбекфилм" билан биргаликда экранга чиқарилган ва катта ютуқларга эришган "Танка" бадиий филмини қўшмаганнинг ўзида, 5 йилнинг ичида 7 бадиий филм ишлаб чиқарди. Мен шу киностудиянинг бадиий аъзоси ифатида ҳозир ҳам шундай муваффақиятларни тилаган бўлардим"

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар