Тахтакўпирда сайёр қабулда имконияти чекланган қизлар иш билан таминланди

Тахтакўпир туманидаги ўрмон хўжалиги бўлимида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар билан ишлашишни ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди,  дея хабар бермоқда "Тахтакопир тани" нашри. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов  ва вазирликлар,  ташкилотлар раҳбарлари,  туман ҳокимлиги,  туман Халқ қабулхонаси раҳбари,  мурожаат эгалари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда уй шароитида ишлаш учун имконияти чекланган қизларга тикув машиналари топширилди.  Туманда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Майра Бердекева ўз хурсандчилигини яшира олмади:

"Мен энди ишсизлар қаторида эмасман.   "Халқабад мамиғи" акционерлик жамиятининг буюртмасига биноан 5 минг фартук тикиш имкониятига эга бўлдим".

Майранинг банкдаги ҳисоб рақамига фартук тикишдаги меҳнатлари учун 10 млн сўм пул ўтказилди. 

Мулоқот тугаганидан сўнг иштирокчилар Тахтакўпир ОФЙ ҳудудида очилган тикув цехининг ишлари билан танишишди.  "Кемал Тахта" МЧЖ томонидан Миллий банкдан 100 миллион сўм миқдорида кредит олиб,  шундан 78 миллионнини 30 та тикув машиналарига ишлатган.  Жамият бугунги кунда 30 дан ортиқ хотин-қизни иш билан таминлаш имкониятига эга.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар