Мўйноқда Почта биноси таъмирланиб, унда дорихона, савдо дўкони ва гўзаллик салони ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сонли "Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани 2017-2018 йиллар давомида иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинган эди.        

Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар беришича,    мазкур қарор юзасидан "Ҳаким ата" ОФЙда жойлашган Дўстлик қишлоқ элатида Почта биноси таъмирланиб,  унда дорихона,  савдо дўкони ва гўзаллик салони ишга туширилди ва 6 фуқаро иш билан таъминланди. 

"Султанбек бизнес Конғирот" МЧЖ томонидан йўлга қўйилган бу ишларни амалга оширишда Турон банкнинг 20 млн сўм кредити ва жамиятнинг 20 млн сўм маблағи ишлатилган. 

Мўйноқ туманига оид барча янгиликларини ўқиш учун шу ерни босинг >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар