#MenDonorman O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидан хайрия тадбири

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан 14 июнь Халқаро донорлар куни муносабати билан партия ходимлари Республика қон қуйиш станциясида амалий хайрия тадбир ташкил этилди.

Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Қизил Хоч ва Қизил ярим Ой жамияти Халқаро федерацияси, Донорлар ташкилоти Халқаро федерацияси ва Қон қуйиш ишлари бўйича Халқаро жамиятлар ташаббуси билан 1995 йилдан буён Нобель мукофоти лауреати, қон гуруҳлари тўғрисида таълимот асосчиси Карл Ландштейнер туғилган 14 июнь куни “Халқаро донорлар куни” сифатида нишонланади. Бунда Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 192 та аъзо давлати, Қизил ярим ой жамияти Халқаро федерациясининг 181 та давлатдаги миллий жамиятлари, Донорлар ташкилоти Халқаро федерациясининг 50 дан ортиқ давлати қаторига 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳам киритилди.

Айни пайтда мамлакатимизда донорлик фаолиятига катта эътибор қаратилди дейди – Республика қон қуйиш станцияси бош шифокори Аймурат Танирбергенов. Қон қуйиш соҳасини модернизация қилиш ва ривожлантириш, малакали кадрлар билан қамраб олишда самарали ишлар қилинди. Даволаш муассасаларини туну кун қон қисмлари билан таъминлаш йўлга қўйилган. Қолаверса бугунги кунда қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёж жуда катта. Касалхоналарни зарур миқдорда қон билан таъминлаш учун жуда кўп донор қони керак бўлади.

Мен иккинчи марта донор сифатида қон топширдим дейди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўлими консультанти Абилаким Умирбаев. - Донор сифатида менинг ҳам қоним бировнинг эҳтиёжини қондирса бундан ҳурсанд бўламан.  Донорлар ҳиммати туфайли ҳар йили кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади.

Агар кишилар бағрикенглик намунаси сифатида тиббий эҳтиёж учун қон топширсалар, инсонпарварлик ва меҳр-шафқат кўрсатган ҳолда мамлакат аҳолиси саломатлигини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган бўладилар. 18 дан 60 ёшгача бўлган ҳар бир соғлом киши ўзининг жинси, касбидан қатъий назар, донор бўлиши мумкин. Донор бўлишни истаган фуқаро тиббий кўрикдан ўтади.

Чунки қоннинг бир томчиси ҳам ҳаёт демакдир. У шундай бебаҳоки, бемор ҳаётни сақлаб қолишда унинг ўрнини ҳеч нима билан алмаштириб бўлмайди. Шу боис ҳам ЎзЛиДеП хайрихоҳлари ҳам бундай эзгу ишларни ҳар йили давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қуйишди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар