Муратбай Низанов: "Китоб мажмуамизда 395 номдаги 2000 дан ортиқ китоблар мавжуд"

Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, "Билим" босмахонаси директори Муратбай Низанов Нукус шаҳридаги "Китоб олами" мажмуаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳозир китоб мажмуамизда 395 номдаги 2000 дан ортиқ китоблар мавжуд. Президентимиз асарлари, Тошкетнинг турли босмахоналарида чиқарилган турли қизиқарли китоблар, "Қарақалпақстан", "Билим", "Илим" босмахоналарида чиққан қорақалпоқ ёзувчи-шоирларининг асарлари, шунингдек, муаллифларнинг ўзлари олиб келган китоблар ҳам ўрин эгаллаган.

Ҳозирги талаб бўйича Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларида 14 ўринда "Китоб дунёси"  мажмуасининг филиалларини ташкиллаштиришни, уларни китоб билан тўлиқ таъминлашни режалаштирганмиз. Сабаби, дўконлар ташкиллаштирилгани билан Тошкент ва бошқа шаҳарлардан китоб олиб қайтиш учун ҳамма ҳам бориб келиши осон эмас, шуларни инобатга олиб, китоблар биалн бир жойдан таминлаш ниятимиз бор.

Дарвоқеа, китоб ўқувчиларининг ёзувчилар билан учаршувларини ҳам ташкиллаштириш ниятимиз бор", - дейди Муратбай Низанов. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар