Қорақалпоғистонлик эшкак эшувчи Москвадан 1 олтин ва 1 кумуш медал билан қайтди

"Катта Москва регатаси" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган қорақалпоғистонлик Исламбек Мәмбетназаров муваффақиятли иштирок этди,  дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри. 

56-марта ўтказилаётган мазкур мусобақада Исламбек 4 кишилик тоқ эшкакли қайиқда финиш чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса,  2 кишилик қайиқда кумуш медални қўлга киритди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар