«Асака» акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон филиалига янги Бошқарувчи тайинланди

«Асака» акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон филиалига янги Бошқарувчи тайинланди.  Бу ҳақда "KRuz.uz"га яқин манбалар хабар беришди. 

Эндиликда "Асака" АТБнинг Қорақалпоғистондаги филиалига Абдугаппаров Бердах раҳбарлик қилади.  Бу маълумотни банкнинг расмий сайти ҳали тасдиқламади.  Абдугаппаров Бердах бундан олдин банкнинг Бошқарувчи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин банк Бошқарувчиси лавозимида Сеипов Батирбай фаолият юритаётган эди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар