Қорақалпоғистон Республикаси божхоначилари нефть маҳсулотларининг яширин “омбори”ни фош қилишди

Республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг дастлабки чорагида 68 та божхона қоидабузарликлари аниқланди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар бермоқда.

Натижада қарийб 277 млн. сўмлик 125,8 тонна нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудудда айланишининг олдини олинди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхоначилари нефть маҳсулотларининг яширин “омбори”ни фош қилишди. Хўжайли туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлаб фуқаро 40 литр дизелни пуллаётган вақтда қилмиши фош қилиниб, унинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 18,5 млн. сўмдан ортиқ 5300 литр дизель ёқилғиси ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бўлимлар