МАК Савицкий номидаги музей экспонатларини Москвадан Нукусга қайта олиб келди

Жорий йилнинг 9, 11, 14 июнь кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Москва-Нукус йўналиши бўйича И.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи экспонатларини қайта олиб келиш бўйича махсус рейсларни амалга оширди, дея ёзмоқда "Kun.uz"

Жорий йилнинг 7 апрель-30 май кунлари А.Пушкин номидаги тасвирий санъат Давлат музейида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи коллекциясидаги 250 дан ортиқ тасвирий ва амалий санъат намуналари, археологик буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу кўргазма экспонатлари Нукусдан Москвага ва тескари йўналиш бўйлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК рейслари орқали олиб борилди.

Миллий авиаташувчининг умид билдиришича, бундай тадбирлар Ўзбекистон маданий ёдгорликларига қизиқишнинг ортишига олиб келади. Бундан ташқари, авиакомпания Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан мамнун.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар