Нукус шаҳридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамизда пайшанба-профилактика куни деб эълон қилинган эди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2833-сонли қарори қабул қилиниб, ҳар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» қатьий белгилаб қўйилди.

Нукус шаҳридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувнинг мақсади ҳам ноқонуний тадбиркорлик фаолиятининг олдини олиш, фаолият давомида қонун-ҳужжатларга қарши келадиган ҳолатларни содир этмаслик, ҳуқуқбузарликларга нисбатан кўриладиган маъмурий жазо чоралари ҳақида маълумот бериш ва ўз навбатида иштирокчиларнинг таклифларини тинглаш эди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, тадбиркорлар ва аҳолининг солиқ тўловчи бошқа қатлами орасида кўпинча йўл қўйиладиган ҳуқуқбузарликлар ҳақида атрофлича тўхталиб, кўлланиладиган жазо чораларини ҳам босқичма-босқич, мисоллар билан тушунтириб берди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисдаги қонуни мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди.

Йиғилганларнинг маърузачиларнинг нутқи ва солиқ тизими билан боғлиқ кўплаб саволларига тегишли жавоблар олиши учрашувни якунлади.

Н.РОЗИБАЕВА,

ҚР ДСБ Ахборот хизмати бош мутахассиси

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар