Нукусда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Нукусда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқишга мўлжалланган Nukuselectroapparat МЧЖ ишга тушмоқда, дея хабар бермоқда "Kun.uz"

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнда "Нукус шаҳрида электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 

Қарор Қорақалпоғистон Республикасида замонавий энергосамарали ускуналарни ишлаб чиқариш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг кейинги локализациясига доир ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мақсадида қабул қилинган. 

Корхонанинг устав капитали 8 миллион долларни ташкил қилади. 

Tanotrade AG компанияси (Швейцария)нинг улуши - 80 фоиз,  Тоshelectroapparat МЧЖ улуши эса - 20 фоиз. 

Ўзбекистон Президенти Nukuselectroapparat МЧЖга солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар