Икрам Абдикаликов Шираз Нуратдиновнинг концерти бошқалардан нимаси билан фарқ қилишини айтди

29-30 июн кунлари Бердақ номидаги Қорақалпоқ академик мусиқа театрида Шираз Нуратдиновнинг концерт дастури бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.  Журналист Фурқат Юсупов концерт ташкилотчиси Икрам Абдикаликов билан суҳбатлашди. 

"Бу менинг 4-концерт дастурим ҳисобланади. Бундан олдин Бехруз, Бахадир Разимбетов ва Махсет Ўтемуратовнинг концертларини ташкиллаштирган эдим. Дастурда Махсет Ўтемуратов меҳмон бўлиши кутилмоқда. Қолган меҳмонлар ҳозирча сир. 

Олдинги концертлар билан бунисини нима фарқи бор? Сахна декорациялари,  сценарийда сахналаштирилган кўринишлар ва бошқа сирли янгиликлар бўлади. 

Чипта нархи? Олдинги қаторлар 15 минг сўмдан,  ўрта ва орқадаги қаторлар эса 10 минг сўмдан қилиб белгиланади",  дейди И.Абдикаликов.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар