Элликқалъада женси товарлари чиқарилади

Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳрида янгидан ташкиллаштирилган  «БЎСТОН МЕГА ТЕКСТИЛ» МЧЖ бундан буён женси товарларини чиқара бошлайди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Мазкур корхона томонидан йиллик 10 миллион метр квадрат женси товари ва 4000 тонна йиғирилган ип ишлаб чиқариш лойиҳалаштирилган. 

Бугунги кунда корхона замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналар олиб келиш мақсадида Япония, Италия, Германия, Хитой сингари давлатлар билан импорт шартномаларига имзо чекди. 

Лойиҳа 2017 йилнинг тўртинчи чоракида ишга туширилиши мўлжалланган бўлиб,  натижада 200 янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар