Қораўзак туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 50 битирувчи иш билан таъминланди. 

Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, прокуратура, бандликка кўмаклашувчи марказ ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 24 корхона-ташкилот ва фермер хўжалиги томонидан 107 бўш иш ўрни таклиф этилди. 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, жорий йилда туманда бандлик дастури асосида 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. 

– Мен шу коллежни тикувчилик мутахассислиги бўйича тамомламоқдаман, – дейди Ҳурлиман Қаландарова. – Ҳозиргина туманимиздаги тадбиркорлик субъекти билан шартнома тузиб, ўз касбим бўйича ишга жойлашдим. Коллежда олган билимларимни амалиётда қўллаб, қорақалпоқ миллий либосларини замонавий усулларда тикишга ҳаракат қиламан. 

Меҳнат ярмаркасида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган коллеж битирувчиларига банкдан имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди. 
Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Қораўзак тумани янгиликларини ўқиш>>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар