Тўрткўлда Халқ қабулхонасига келиб тушган 72 мурожаатнинг нечтаси ҳал этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида бўлиб, ҳудудни ривожлантириш борасидаги энг муҳим вазифаларининг ижроси билан танишдилар, халқ билан мулоқот чоғида аниқланган муаммолар ечимини белгилиб беришди.

Парламент аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларга халқимизнинг муносабатларини аниқлаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида тумандаги 22 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 378 хонадонда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги қабулхонасида Олий Мажлис депутатлари фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Йил бошидан буён бу ерга келиб тушган 72 мурожаатнинг 52 таси ҳал этилган.

Тўрткўл тумани янгиликларини ўқиш>>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар