Қорақалпоғистонда "Давомат" давомида 2028 нафар ўқувчи таълимга қайтарилди

Оролбўйи шаҳар ва туманларида «Профилактика куни» муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дея хабар бермоқда «Қорақалпоғистон тонги» нашри.

Шаҳар ва туман ички ишлар идоралари ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, ўқув муассасалари билан ҳамкорликда 1806 та таълим муассасасида «Давомат» тадбири ўтказилди. Шунинг самарасида 2028 нафар ўқувчи таълимга қайтарилди, 110 нафар ота-онага нисбатан ҳужжатлар тўпланиб, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга жўнатилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар