Амударё тумани ҳокими ҳафтанинг ҳар шанба куни ҳудудларга бориб, аҳоли билан учрашиб, мулоқотлар ўтказмоқда (фото)

2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши муносабати билан Амударё тумани ҳокими С.Йўлдошев бошчилигида туман фаоллари ҳар ҳафтанинг шанба куни ҳудудларга бориб, аҳоли билан учрашиб, мулоқотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Мулоқотлар асносида тегишли ҳудуддаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси, оиланинг даромад манбаларининг мавжудлиги, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати, уй хўжаликларида чорва моллари, парранда боқиш ишларининг қай даражада йўлга қўйилгани кўздан кечирилади. Ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилиб, янги иш ўринлари яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланади. Аҳоли билан самимий мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган муаммоли масалалар ўрганилади ва ҳал қилиш чоралари кўрилади.

Қуйида туман ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинган фотогалерея билан танишишингиз мумкин:

Амударё тумани янгиликлари >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар