Қорақалпоғистонда 2015 йилда 37,2 фоиз раислар муддатидан илгари лавозимидан озод этилган

Қорақалпоғистон Республикасида 402 та фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бор, шундан 141 та овул, 15 та шаҳарча, 246 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжудлиги, уларда 1 минг 608 нафар ходим фаолият кўрсатаётмоқда. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

2013 йилнинг ноябр-декабр ойларида республикамиздаги барча фуқаролар йиғинларида 401 нафар овул ва маҳалла раислари 2,5 йил муддатга сайланган эди. 2015 йил якунларига кўра жами 149 та ёки 37,2 фоиз раислар муддатидан илгари лавозимидан озод этилган.

Бўлимлар