Нукусдаги театрда Мўйноқлик тадбиркор ҳақидаги спектакл қўйилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофотининг лауреати, драматург К.Рахмановнинг иқтидорли актёр М.Усенов томонидан саҳналаштирган "Муҳаббат шамоли" мусиқий драмасининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлигининг расмий сайти хабар бермоқда.

Премьерани театр директори Қ.Турдиев очди.

Мусиқий чақириқ билан очилган парда томошабинларни узоқ Мўйноқ туманидаги якка бизнеси юришмай қолган ёш тадбиркор Кийикбайнинг кенгашида бошланди. Ёш, зийрак тадбиркор қиз Мақпал унга шериклик қўлини чўзади. натижада икки ёш орасида мухаббат шамоли эсади ва уларнининг бизнеси ривожланади.

Мусиқий драмада ёш актёр ва актрисалар И.Комекбаева (Мақпал), С.Оразимбетов (Кийикбай), М.Мамбетмуратова (Жипек), Б.Мақсетбаев (Арислан)лар рол ижро этишди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар