Тўрткўллик тадбиркор оила Эрон, Туркия ва Афғонистонга 200 минг АҚШ долларидан зиёд маҳсулотни экспорт қилди

Тўрткўллик тадбиркор Шавкат Айтбоев раҳбарлик қилаётган "Тўрткўл тупроғи" оилавий корхонаси томонидан қайта ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташқи бозорда ҳам ўз харидорини топмоқда. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

Оила раҳбари Озод ака ўғилларини тўплаб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган оилавий корхона ташкил этишни маслаҳатлашган. Бу воқеа 2013 йилда бўлган. 

"Бошлаган ишимизни юриб кетиши учун "Савдогарбанк"нинг туман бўлимидан 300 миллион сўм имтиёзли кредит олдим. Ўтган йилдан бошлаб, қишлоқ хўжалик экинларидан кунжут ҳосилини қайта ишлаб, Эрон, Туркия ва Афғонистон давлатларига сотмоқдамиз. Шу кунга қадар 200 минг АҚШ долларидан зиёд маҳсулотни экспорт қилишга эришдик. Қадоқланган маҳсулотимизни "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" савдо белгиси билан сотаётганимиздан фахрланамиз", - дейди корхона раҳбари Ш.Айтбоев.

Корхонага хом ашё асосан бозордан сотиб олинади. Бу йил Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 20 дан зиёд фермер хўжаликлари билан шартнома тузишга муваффақ бўлинган. Айни чоғда оилкавий корхонада 7 киши доимий иш ббилан машғул.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар