Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профлактикаси куни"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.  Унга кўра ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятни такомиллаштириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқарув органлари,  жойлардаги ҳокимият органлари,  ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа муассаса ташкилот раҳбарлари зиммасига уларга тегишли объектлар ва худудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш  бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди.  

Мансабдор шахслар ҳар чоракда ўзларига қарашли объект ва худудлардаги  ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилиши зарурлиги белгиланди.  Қарорда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни"деб белгиланди ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига қуйидаги вазифалар юклатилди:  Барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда юз берган катта ёнғинлар сабаблари ва уларнинг юз беришига олиб келган шароитларни чуқур ва танқидий таҳлил қилиш ва ушбу таҳлил якунлари бўйича ёнғинларни олдини олишга қаратилган "Йўл хариталари" тасдиқланади.  
 
Давлат аҳамиятига эга алоҳида объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш,  шунингдек,  ёнғин тактик ўқув машғулотлари ва ушбу объектлар раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишга доир комплекс тадбирлар ўтказиш.   Марказий ва маҳаллий телеканалларда ёнғинлар билан боғлик ҳодисаларни ёритиш бўйича махсус ахборот кўрсатувларни,  шунингдек ёнғин содир бўлган жойлардан ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора тадбирлар ҳақида тезкор репортажлар таёрлаб эфирга узатиш.  

Мазкур қарорга биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилишини алоҳида таъкидлаш зарур.  Улар томонидан Йонғин хавфсизлигини таъминлашда жамиятдаги барча жабҳаларини фаолиятини мувофиқлаштириш,  қишлоқ жойларида ва олис аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин бўлинмаларини ташкил қилишга кўмаклашиш ва уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш асосий вазифалари ҳисобланади.  

Шукурилло Аюбов

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар