Қорақалпоғистонда 21 ўқувчи муддатидан аввал талаба бўлди

Қорақалпоғистондаги ўрта махсус таълим масканларининг 21 ўқувчиси тест синовларисиз талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Улар республика фан олимпиадасининг,  спорт бўйича осиё ва Ўзбекистон чемпионатлари ғолиблари,  ъЗулфия" номидаги давлат мукофоти эгалари бўлиб,  ўзлари хоҳлаган мутахассисликка боғлиқ бўлган юқори ўқув ўрнига ҳужжатларини топширишлари мумкин.

Бу йил муддатидан аввал талаба бўлган 21 ўқувчининг 19 таси қиз бола,  2 таси эса ўғил бола.

Қорақалпоғистон хабар агентлигининг расмий сайти орқали талаба бўлганларлар рўйҳати билан танишишингиз мумкин.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар