Қорақалпоғистонда бу йил абитуриентлар 20-30 %га ортиши кутилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Либерал демократик партияси  Беруний тумани Кенгаши томонидан  “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш уларни бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқат ўтказилди. 

Тадбирни O’zLiDeP Беруний туман Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича бош консультанти У.Жаббаров очиб берди ҳамда кун тартибидаги масала юзасидан сўзни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари вакзифасини вақтинча бажарувчи Қ. Бекназаровга берди.  Қ.Бекназаров кун тартибидаги масала юзасидан ёшларга бир қатор ахборот бериб ўтди.  Шунингдек,  мамлакатимизнинг ривожи ҳамда юксалиши йўлида ўсиб келаётган ёшларимизнинг ўрни алоҳида эканлиги тўғрисида гапириб ўтди. 

Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили М.Абдуллаев берилди.  У ўз сўзида тадбир иштирокчиларига Олий таълим муассасалари ҳамда Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш бўйича бир қатор маълумотлар бериб ўтди ҳамда Олий таълим муассасаларга кириш истагидаги коллеж битирувчиларини саволларига тўлиғича жавоб бериб ўтди.  Жумладан,  Беруний педогогика коллежи битирувчиси Н. Давлетов,  Беруний энгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси У. Каримов,  Беруний маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ж. Латипов ҳамда яна бир неча нафар коллеж битирувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.   

- 2017 йил 5 майда Ўзбекистон Республикаси Пртезидентининг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги ПҚ-2955 сон қарори қабул қилинди.   Мазкур қарор билан республикамиздаги барча олий ўқув юртларига қабул квоталари белгиланди,  - Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили М. Абдуллаев.  Шунга кўра республика 66316 нафар,   шундан давлат грантлари бўйича 18194 та,   тўлов-контракт асосида 48122 та,   магистратлар учун 5000,   шу жумладан 1556 та давлат гранти ва 3444 та тўлов-контракт асосида қилиб белгиланди.  

Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларига бакалавриат йўналишлари бўйича 4772,   шундан 1418 та давлат грантлари,   3354 та тўлов-шартнома асосида қабул қилиш белгиланди.  

Давлат тест маркази томонидан 2017 йил феврал-март ойларидан бошлаб тест синовларини ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.   Жумладан,   жорий йилда тест синовларига қатнашадиган абитуриентлар сонининг ўтган йилига нисбатан20-30 % ошиши кутилаётганлигини эътиборга олган ҳолда тест синовларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган бино ва аудиторияларнинг тайёргарлиги давлат тест марказининг Тест синовларини ташкил этиш бўлими томонидан дастлабки варианти кўриб чиқилди.   Ўтган ўқув йилида Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасаларига жами 37102 нафар абитуриентлар ҳужжат топширган бўлса,    жорий йилда бу кўрсаткич 45500 дан ортиши кутилмоқда.   Ўтган йили тест синовлари 53 бинода ўтказилган бўлса,   жорий йилда 61 бино,   158 қават,   1392 аудиторияда ўтказиш режалаштириб қўйилди.  

Мажлис раиси кун тартибидаги масала юзасидан сўзни Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қ. Азербаев берди. 

К. Азербаев ўз сўзида касб-ҳунар битирувчиларининг тадбиркорликка бўлган қизиқишлари билан ўртоқлашди.  Шунингдек,  мухтарам Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда ёшларга айниқса коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда Президентимизнинг ёшларга бўлган ишончини оқлашимиз зарурлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шунингдек,  кун тартибидаги масала юзасидан Беруний педагогика коллежи директор ўринбосари А. Юлдашева,  Беруний туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати,  ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича этакчи мутахасисси Х. Матякубов сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларига Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар.        
         
Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Фурқат Юсупов 
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар