ЎзХДП Беруний ва Қўнғиротда гимнастика, футбол ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний туман Кенгаши томонидан «Соғлом ёшлар-соғлом жамият асоси» шиори остида акция ташкил этилди. Акция доирасида спортнинг бадий гимнастика тури бўйича мусобақа «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ етакчилари, «Тарғиботчилар гуруҳи» аъзолари билан бирга ҳамкор ташкилот вакиллари қатнашди.

Мусобақани кузатиб бориш учун махсус ҳакамлар ҳайъати тузилиб, ёш гимнаст қизларимизнинг чиқишларини баҳолаб боришди. Қизиқарли кешган мусобақанинг натижасида биринчи ўринни Мадина Зарипова, иккинчи ўринни Шахина Ибрагимова ва учинчи ўринни Шахзода Гаппаровалар эгаллади. Ғолиблар Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний туман Кенгаши томонидан тайёрланган дипломлар билан тақдирланди.  

-Шунингдек, туманимиздаги «Жайхун» маҳалла фуқаролар йиғинидаги болалар орасида спортнинг футбол тури буйича мусобақа ташкил қилдик, -дейди  ЎзХДП Беруний туман Кенгаши депутати Кенжабек Атажанов. – Мақсадимиз ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортни оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Мусобақа натижасида 64-сонли умум таълим мактаб жамоаси биринчи ўринни, 38-сонли умум таълим мактаби иккинчи ва 52-сонли мактаб жамоаси учинчи ўринни қулга киритди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан дипломлар билан тақдирланди.

«Соғлом ёшлар-соғлом жамият асоси» акцияси доирасидаги мусобақалар  Қўнғирот туманида жойлашган 6 та касб-ҳунар коллеж ёшлари орасида ташкил этилди. Спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика турлари бўйича кешган баҳслар кескин курашлар остида ўтди. Умум жамоа ҳисобида Қўнғирот нефть ва газ саноати коллежи жамоаси биринчи уринни,  Қўнғирот нефть ва газ саноати коллежи филиали жамоаси эса иккинчи ва Қўнғирот медицина коллежи жамоаси учинчи уринни эгаллади. Ғолибларга диплом ва совғалар ташкилотчилар томонидан тантанали равишда топширилди.

Сайловолди Дастурида, 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими томонидан акция доирасидаги тарғибот ишлари барча туман ва шаҳар кенгашларида давом этмоқда.

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ, «Ўзбекистон овози»  газетаси мухбири.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар