Унга имконият беришди, бироқ у фойдаланмади ва яна қамоққа қайтди (Хўжайлилик йигит ҳақида)

2014 йилнинг 12июнь куни Хўжайли туманида яшовчи 1983 йили туғилган фуқаро Айбулатов Бекбаул (исми, шарифи ўзгартилган) ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйичаТахтакўпир тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг169-моддасининг 2-қисми билан озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, лекин кейинчалик Жиноят ишлари бўйича Қунғирот тумани судининг ҳукими билан унга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси аҳлоқ тузатиш ишлари алмалштирилиб жазосини Хўжайли тумани ИИБда ўташ белгиланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари капитан А.Танирбергенов «KRuz.uz» сайтига хабар берди.

Хужайли тумани ИИБ Жазони ижро этиш инспекцияси ходимлари томонидан фуқаро Б.Айбулатовни  ишга жойлаштириш ва жамиятга мослаштиришнинг барча чоралари кўрилишига қарамасдан, 2016 йил давомида бу фуқаро спиртли ичимликлар ичиб, жойлаштирилган иш жойга бормасдан жамиятда юриш туриш қоидаларинин қастан менсинмастан, шунингдек ўз яшаш манзилидан ИИБ ходимларининг рухсатисиз кетиб қолиб юриб тегишли буйруқ ва қонун талабларинин бузиб келган.

Натижада Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани судининг ҳукими талаблари бузилиб фуқаро Б.Айбулатовнинг аҳлоқ тузатиш ишлари ҳуким қилинган 1 йил 9 ой  18 кун ўталмаган жазо муддатини 2017 йил 20 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 46-моддасининг (шахс суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпрогини ўташдан бўйин товласа, суд аҳлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликдан махрум қилиш тарикасидаги жазо билан алмаштиради)тегишли моддаларига асосан озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилиб фуқаро Б.Айбулатов жазони ўташ жойларига қайтарилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар