ҚДУ Журналистика таълим йўналишида ўзбек гуруҳи очиладими?

Бугунги кунда журналистика таълим йўналиши Ўзбекистондаги учта Олий ўқув юртида мавжуд. Булар: Ўзбекистон Миллий Университети, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети, Қорақалпоқ давлат университети.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоқ филологияси факултетида журналистика таълим йўналиши мавжуд. Унда 6 та қорақалпоқ гуруҳи бор. 6-май куни журналистика кафедрасининг "Глобаллашув жараёни ва ОАВ фаолияти" номли илмий конференцияда университет ректори Мурат Жуманов келаси ўқув йилида журналистика кафедрасида ўзбек гуруҳи ҳам очилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди.

Бўлимлар