Москвада Савицкий музейининг 233 бебаҳо экспонати қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан,  4-5 апрел кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлган эди. 

Ўзбекистон делегациясининг ушбу сафари арафасида Москвадаги А.С.Пушкин номидаги музейда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи экспонатларнинг "Нукус хазинаси" номли кўргазмаси очилган эди. 

Икки ойга яқин вақт давом этган (5 апрелдан 31 майгача) бу кўргазмага бизнинг музейимиздан 233 бебаҳо экспонатлар қўйилди. Ана шуларнинг 23 таси музейнинг бош биносида,  қолганлари эса якка коллекциялар биноларида жойлаштирилди.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар