Нукусда йўналишли таксиларда 200 сўмлик купюра муаммо бўлмоқда (фото)

Ўтган йилдан бошлаб Нукус шаҳридаги йўналишли таксиларда йўл ҳақи 800 сўм этиб белгиланган эди.  Шундан сўнг 200 сўмлик купюранинг қадри анча баландлашди. 

Чунки кўпчилик "маршрут"га чиққанидан кейин 1000 сўм беради ва унга қайтим сифатида 200 сўм қайтарилиши керак.  Ҳозирги кунда йўналишли таксиларда "соғ" 200 сўмлик купюрани учратиш амримаҳол. 

Энг қизиғи баъзи ҳайдовчилар 20 минг сўмга тенг 200 сўмлик купюрани 21 минг сўмга сотиб олишга мажбур бўлишмоқда.  

Яқинда эса ижтимоий тармоқларда қуйтидаги расм пайдо бўлди. 

Хатто жетонлар чиқиши ҳам бу муаммони ҳал эта олмади шекилли. 

 

Ислам Узакбергенов

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар