"ИЛ114 самолётида 23 одам келдик. Лекин авиакассада чипта йўқ!". Тошкент-Нукус рейси орқали самолётга чипта сотувчиларни танқид қилинди

"Facebook" ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ильхам Сайманов Тошкент-Нукус рейси орқали самолётга чипта сотувчиларни танқид қилган.  Қуйида И.Саймановнинг фиркларини келтириб ўтамиз. 

"Мен бугун яъни 26 июн соат 15:10 даги рейсда учиб келган рейсим.  Буни нега қўзғаяпман.  Бунга сабаб бирга учиб келган ака ва опаларимизнинг норозилигидан келиб чиққан суҳбатидан келиб чиққан ҳолда ёздим!  Яъни мен бугун эрталаб тезда Нукусга қайтишим керак бўлиб Марказий Авиакассага мурожаат қилганимда,  менга чипта умуман йўқ деган хабарни айтди. Мен таниш билиш орқали дўстларимнинг орқасидан брон орқали чипта олдим,  рўйҳатдан ўтиб самолётга ўтирсам,  52 одамлик ИЛ 114 самолётида,  23 одам бўлиб учиб келдик.  Мен ҳайрон бўлиб турсам,  ичидаги одамлар норози,  сабаби қайсидири палон сўм,  қайсидири тўлон сўм Устама пул бериб чипта олишга мажбур бўлган.   

Мен бу воқеага нима демоқчиман. Халойиқ Хурматли Президентимизнинг порохўрликнинг олдини олиш бўйича чиқарган бир нечта фармон ва корхоналарга бўйсинмаётганликлари қанчалик ачинарли",  дея фикрини давом эттирган Илҳам Сайманов. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар