Қорақалпоғистонда лицензиясиз йўловчи ташиётган 385 та жисмоний шахсларга маъмурий жарималар қўлланилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобил транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сонли қарори ижроси юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан,  жорий йилнинг ўтган даврида йўловчи ташиш транспортини бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларга лицензия беришнинг белгиланган талабларига риоя қилиниш ҳолатларини аниқлаш мақсадида 400 дан ортиқ назорат тадбири ўтказилди.  Уларнинг барчасида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. 

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳужжатлар шаҳар ва туман судларига юборилди.  Натижада ҳуқуқбузарлик содир этган 385 нафар жисмоний шахсларга нисбатан жами 172986, 4 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар