“Урганчга чипта йўқ, лекин вагоннинг ярми бўш келди”. Темирйўл вокзалидаги оворагарчилик ва чипта муаммоси

Кеча сайтимиз орқали "Facebook" ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ильхам Сайманов Тошкент-Нукус рейси орқали самолётга чипта сотувчиларни танқид қилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун ушбу тармоқда яна бир фойдаланувчи Нариммат Юлдашев Тошкент-Урганч темирйўл йўналиши учун чипта сотиб олишдаги сарсонгардонлиги ҳақида сўз юритди.

Қуйида муаллифнинг ана шу постиони эътиборингзига ҳавола этамиз.

«Барчага маълумки йуловчи ташиш билан шуғулланиш арзон иш эмас, аммо мана шу монаполист йуловчи ташиш билан шугулланувчи ташкилотларда чипта сотиш билан шуғулланувчи кассирларни иш хақини сотган чиптасининг сони ва пул тушимига мутонасиб қилиб белгиланмас экан, чипта сотишдаги коррупция йўқ бўлмайди .

Мен аёлим билан Тошкентда даволанишга борган эдим, Даволаниш курси 10 кун, шифоханадан чиқишимизга 5 кун қолганида Тошкент темир йул вокзалида олдиндан чипта сотиш билан шуғулланувчи кассага бордим ва ички йўналиш бўйича чипта сотаётган 10-кассага навбатга турдим,

Навбатда туришим мабойнида ярим соатлардан кейин 11- кассанинг тушлик вақти тугаб ёшгина қизча кассага кириб келди . Мен ўзимнинг ва аёлимнинг шахсини тасдиқловчи хужжатларни кассир қизга узатиб менга 24 ёки 25 июньга Урганчга 2та купейни чипта пастки ўриндиқлардан беришини сўрадим. Кассир хужжатларга бир назар солиб «сиз Қарақолпоғистонлик экансиз шунинг учун Урганчга чипта бераолмайман - Қарақолпоғистонга борадиган поездларгагина чипта олишингиз мумкун»,  деди. Мен менга Урганч кулай, Урганч 21 км ,Тўрткул 30 км ва Нукус 130 км шунинг учун менга Урганчга чипта сотишини талаб килсам, энди сиз билан гаплашмайман - боринг бошқа кассаларга деб хужжатларимни олдимга ташлади .

Кейин кассалар бўйича навбатчи смена бошлиғини қидирсам у йўқ экан, бир пасдан кейин кассирлар тарафдаги эшик очилиб, баланд бўйли ёш бўлишига қарамай тепа сочи тўкилиб бошлаган йирик гавдали темир йўлчилар формасини кийган йигит чиқиб келди . Мен унда «Кассалар бўйича смена бошлиғи ким?» деган саволимга «Мен» деб жавоб берди .

Мен унга вазиятни тушунтирдим. Ўзимнинг Чернобильчи 2- гурух ногиронлигим ва аёлимнинг диабетик эканлиги сабаб бизга купе вагонидан пастки жойлардан 2та чипта кераклиги ҳамда 11 кассадаги кассирнинг харакатларидан норозилигимни айтдим.

Ўзини смена бошлиғи деб таништирган ходим бориб ўша кассир қиз «…ебди» сизга билет сотишга мажбур боринг смена бошлиғи айтди денг», деб ўзи кимлар учундир телефондан Россияга чипта топиб бериш ва бу чипталар қанчага тушиши ҳақида тушунтириш билан овора бўлиб кетди.

Мен олдин ярим соат навбат кутганим. 11- кассага яна ярим соатдан кейин смена бошлиғини айтганлардан дадиллашиб келдим. Аммо 11- кассада ўтирган қизча ҳам аноийлардан эмас ўхшайди. мениг «смена бошлиғи жўнатди менга Урганчга 2та чипта купейни вагонга беринг» деган гапимга «ўша смена бошлиғининг ўзи берсин чиптани, мен сизга чипта сотмайман» деди .

Кейин мен ўша ердаги одамлардан темир йўл кассалари раҳбарлари ўтирадиган жойни аниқлаб , кассаларнинг кун чиқар тарафидаги иморатга кириб борсам, пастда 1 қаватда ўтирган навбатчи ходим соат 1 бўлгани ва барча ходимлар ва раҳбарлар тушликка кетганлиги сабаб, соат 2да келишимни айтди.

Шу атрофда 1 соат айланиб юриб соат 2лардан ўтиб яна бордим ўша идорага, навбатчи мени кўриши билан менинг 4 -қаватда Сурат деган одамга мурожат килишим мумкунлигини айтиб, ичкари киритиб юборди . Сурат деган йигитни 4 қаватдан топиб сўз бошлаган эдим мудоамни тушуниб, качон ва каерга чипта керак деб сўради. Мен 24-25 июнларга Урганчга 2та купейни керак десам «у кунларга иложи йук, лекин 26 - июнга 2та купейни қилиб бериши мумкунлигини айтди» ва телефондан кимгадир қўнғирок қилиб, менга 26га 2та купейни чипта сотишни тайинлади ва менга кассадаги 1- сонли брон кассасига боришимни тайинлади .

Мен пастга тушиб 1 - кассада ўтирган аёлга «мен тўғримда ҳозир сизга қўнғирок килишди, менга Урганчга 2та чипта купейни вагондан иложи борича пастги жойлардан», деб хужжатларимни узатсам , у менга хужжатларимни қайтариб бериб «ҳеч қандай қўнғироқ булгани йук ,Урганчга умуман чипта йўк деди».

Мен яна Суратни олдига чиқишга мажбур булдим. У Кассирга: «Мен сизга ҳозиргина қўнғироқ қилдим, нега одамларни овора килаверасизлар», деб қаттиқроқ телефондан гапирганидан кейин - халиги кассир аёлнинг «сиз айтган одам олдимга келмади, келса дарров беривораман», деган овози эштилди.

Шундан кейин Сурат «боринг хозир сизга билет беради», деганидан кейин яна пастга тушиб ўша 1- брон кассасига бориб 2та чипта купейни вагонга фақат бир жой пастдан, бир жой юқоридан берди, «Менинг иложи бўлса иккаласини ҳам пастки жойдан», деган илтимосимга – «ҳеч ҳам иложи йўқ» деб жавоб берди .

Ана энди кутилган 26 - июнь соат 19-30ларда Тошкент - Шаввот поездига одамлар чиқиб бошлади, 20-20да поезд йўлга тушди.

Сизга ёлгон менга чин не кўз билан кўрайки биз чиққан 6 - вагонга бор йўғи 10 тача одам чипта билан чиқди. Йўлда чиққанлар билан вагондаги 36 ўринда кўпи билан 18та ўрин банд бўлди қолган тенг ярми Урганчгача бўш келди.

Биз чиққан 1- купеда биз эр хотиндан бошқа биронта ҳам одам Урганчгача чиқмади ...

Юқорида бўлиб ўтганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Темир Йўллари хиссадорлик компанияси таркибида ишловчи кассирлар, булар ўзлари ишлаётган компаниянинг ривожи учун ишлашаябдими ёки кимлар тарафидан ёлланган кўпорувчиларми ( душманлар), негаки кейинги пайта бирорта йирик компания ёки корхонани арзон гаровга сотиб олиш учун, олдин ўшани банкрот яъни инқирозга учратиб кейин арзон гаровга сотиб олинади деган сўз тез - тез ишлатилмокда.

Президентимиз ва ҳукуматимиз халқ фаравонлигини таминлаш йўлида қанчадан қанча ҳаракатлар қилаётган бир пайтда бу каби кўринишлар ва ҳаракатларни фақат душманларгина килиши мумкин». 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар