“Орол”нинг биринчи лигадаги ўйинларига оид 20 факт

“Орол” жамоаси биринчи лиганинг ортда қолган 7 туридан кейин 12-ўринда бормоқда. Биз Нукусликларнинг ушбу мавсумдаги иштирокига оид 20 фактни эътиборингизга хавола этамиз.

1. “Орол” жамоаси ортда қолган 7 ўйинда, 2 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият қайд этди. Тўплар нсибати 15: 16
2. Нукусликлар “Турон” стадионида ўтказилган 4 ўйинда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 14:8
3. Сафардаги баҳсларда эса “Орол”нинг ишлари юришмаяпти. 3 ўйин, 3 мағлубият 1:8
4. “Орол”нинг киритган 15 та голи 7 нафар футболчи ҳисобига ёзилган.
5. Наврўз Хаипов жамоанинг энг сермаҳсул футболчиси. Унинг ҳисобида 5 та гол мавжуд. Ринат Шилманов ҳисобида эса 4 та гол бор.
6. “Орол” иштирокидаги ўйинларда ҳакамлар 39 сариқ (“Орол”га 23 сариқ) ва 2 та қизил (“Орол”га 1 қизил) карточка кўрсатишган.
7. Расул Мусаев жамоанинг энг қўпол футболчиси бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 3 сариқ ва 1 қизил карточка мавжуд. Ешнияз Жамиев ва Темур Турдиевлар эса ҳакамлар томонидан 3 мартадан огоҳлантирилишган.
8. “Орол” иштирокидаги 7 та ўйинни стадионларда жами 9676 мухлис (ўртача 1382) кузатиб борган.
9. Нукусдаги “Турон” стадионига “Орол”нинг 4 ўйинига 8116 мухлис (ўртача 2029) тушган.
10. “Орол”нинг сафардаги 3 ўйинини жами 1560 (ўртача 520) томошабин кузатган.
11. “Орол” – “Динамо” (2:3) ўйинига энг кўп томошабин келган 3127 та.
12. “Насаф-2” – “Орол” (1:0) ўйинини эса бор-ёғи 44 та мухлис кузатган.
13. “Орол” иштирокидаги 7 ўйинни 7 нафар ҳакам бошқариб борган.
14. Қаршидан – 3 та, Бухородан – 2 та, Фарғона ва Тошкент шаҳридан 1 та ҳакам Нукусликлар ўйинини бошқарган.
15. “Орол” – “Зомин” ўйинини бошқарган Қаршилик Р. Абдувахидов 8,3 блл олган. Бу Нукус жамоаси иштирокидаги баҳсларда ҳакамлар олган энг паст баллдир.
16. “Косонсой” – “Орол” ўйинини бошқарган Фарғоналик Р.Копадзе энг кўп балл олган ҳакам бўлди – 8,3 балл.
17. “Орол” 15 голнинг 6 тасини биринчи, 9 тасини иккинчи бўлимларда урган.
18. Рақиблар Нукусликлар дарвозасига ҳар таймда 8 мартадан йўл топишган.
19. Шарияр Каримбаев “Орол” жамоасида гол урган энг ёш футболчи бўлиб турибди. У 1997 йил 19-мартда таваллуд топган.
20. Жамоанинг энг фахрий футболчиси Тимур Турдыев ҳисобланади. У 1981 йилда таваллуд топган.
 

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

 

"Орол" ҳақидаги барча янгиликлар

Бўлимлар