Хўжайлилик ёш ўт ўчирувчилар Тошкентдан 3-ўрин билан қайтиб келишди

«Ёш ўт ўчирувчи» мусобақасининг якуний босқичида бўлиб ўтди.  Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ катта мухандиси маёр Анвар Жумашов хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ,  Ўрта махсус,  касб-хунар таълими маркази ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати  Марказий Кенгашининг 2017 йил 30 апрель кунидаги «Ўрта махсус,  касб-хунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида 2017 йилда «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги» қарори талабларини бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўтказилган «Ёш ўт ўчирувчилар» мусобақасининг иккинчи босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган Хўжайли туманида жойлашган Хўжайли Агро иқтисодиёт касб-хунар коллежи «Ёш ўт ўчирувчилари» Ўзбекистон Республикаси босқичи жорий йилнинг 20-23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақага қатнашиб фахрли учинчи ўринни эгаллаб қимматбахо совғалар билан тақдирланди.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар