Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида талабалар қабул қилиш квотаси 20 фоизга оширилди

Қорақалпоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларига жорий йилда бакалавриат таълим йўналишига 4 минг 772 талаба қабул қилиниши режалаштирилган, дея хабар бермоқда ЎзА

Жорий йилда абитуриентларнинг ўтган йилга нисбатан 25-30 фоизга кўп бўлиши инобатга олиниб, тест синовлари ўтказиш талаб ва қоидаларига жавоб берадиган бино ва аудиториялар танланди. Ўтган ўқув йилида тест синовлари 53 бинода ўтказилган бўлса, жорий йилда 60 дан зиёд объект танлаб олинди. Уларда 45 минг 500 дан ортиқ абитуриентнинг тест синовлари топшириши кутилмоқда.

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида белгиланган квотага асосан жорий йил талабалар қабул қилиш 20 фоизга оширилди. 17 йўналиш бўйича қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали кадрлар тайёрланаётган филиалда жорий ўқув йили учун ажратилган 630 ўриндан 190 таси давлат гранти, 440 таси тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Балиқчилик соҳаси мутахассислиги бўйича зоотехника йўналиши ташкил этилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

 

Бўлимлар