Қораўзакда Маданият ва аҳоли дам олиш боғига 8 аттракцион қурилмаси ўрнатилди

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг шу йил 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларни бажариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги. 

Қораўзак туманидаги Мустақиллик кўчасининг орқа томонидан беш гектар ердаги Маданият ва аҳоли дам олиш боғининг асосий ишлари якунланиб,  бу ердаги боғнинг ташқи инфраструкурасини,  сув билан таминлаш исстемасини яхшилаш,  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. 

Маданият ва аҳоли дам олиш боғининг аттракцион ускуналарини олиб келиб ўрнатиши учун "Миллий банк"нинг Қорақалпоғистон филиалидан 330 млн сўм кредит маблағи ажратилган. 

Бугунги кунга келиб,  боғда аккиз аттракцион қурилмаси ва тунги ёруғлик ускуналари қурилди. 

Фото: lamcdn.net

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар