Нукуслик мактаб ўқувчилари Бухорода "Яшил чироқ" танлови ғолиби бўлишди

Умумтаълим ўрта мактаблари орасида бўлиб ўтган "Яшил чироқ" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи мусобоқасида Нукус шаҳридаги 43-сонли умумтаълим мактабининг"Ёш назоратчилар" жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллаб Республика босқичига йўлланма олган эди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Шукурилло Аюбов хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 22-26 июнь кунлари  Бухоро шаҳрида ўтказилган Республика биринчилиги босқичида фаол иштирок этиб "Ёш назоратчилар" жамоаси мутлоқ ғолиб деб топилди.   

Эслатиб ўтамиз,  ушбу кўрик танлов мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчиларига   "Йўл ҳаракати қоидалари"ни ўргатиш,  уларда ҳаракатланиш хавфсизлиги кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан хар йили Ўзбекистон Республикаси биринчилиги ўтказилиб келинади.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар