ҚДУнинг янги ректори университет логотипини ўзгартирди

4 июл куни Қорақалпоқ давлат университетининг навбатдаги илмий кенгаши бўлиб ўтди.  Бу ҳақда "Karinform.uz" маълум қилди. 

Илмий кенгашдан сўнг университетнинг логотипи ўзгарди. 

Янги эмблемага университетнинг эски иморати кўрсатилган ва унда Бердақнинг «Мен мәғрипат излер эдим» ("Мен маърифат излар эдим") сўзи ва университет иш бошлаган 1976 йил кўрсатилган. 

Университетнинг эски логотипи

Университетнинг янги логотипи

Эслатиб ўтамиз,  19 июн куни Ахмет Реймов Қорақалпоқ давлат университети ректори лавозимига тайинланган эди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар