Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

5 июл куни Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Алишер Хожаев республикамиздаги миллий-маданий марказларнинг раҳбарлари билан учрашди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Тадбирда фуқаролик бериш,  узликсиз таълим,  чегарадан ўтиш,  марказларнинг коммунал тўловлари,  ташкилотлар ва маҳкамалар билан бирга ишлашиш каби масалалар бўйича миллий маданий марказлари раҳбарларининг мурожаатлари тингланди.

Сафар давомида қўмита раисининг ўринбосари А. Хожаев,  етакчи мутахассиси У.Турсунов ва республикамизнинг шу соҳа бўйича жавогбар вакиллари Тахиатош шаҳри ва Қўнғирот туманига сафар этишлари кутилмоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

 

Бўлимлар