Қорақалпоғистонда тўйларда лицензиясиз хизмат кўрсатаётган раққос, бошловчи ва хонандаларга чора кўрилди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати идораларининг масъул ходимлари жорий йилнинг ўтган даврида санъатколарнинг лицензиялари билан танишиш мақсадида 37 та рейд-тадбирларни ташкил қилди,  дея хабар бермоқда “Ғазийне”. 

Мазкур тадбирлар давомида 23 та ҳолат аниқланиб,  уларга 8,2 млн.сўмлик мамурий жарима чоралари кўрилди. 

Атаб айтганда берунийлик Б.Жаксолиқова,  тўрткўллик Ш.Артиқбаева,  Н.Юсуповалар ўзлари иқстиқомат қилувчи туманлардаги тўйхоналарда раққослик,  тўрткўллик О.Нурманов тўйларда бошловчилик, берунийлик М.Матякубов, қўнғиротлик Ж.Жантаевлар қўшиқ айтиб,  аҳолига лицензиясиз хизмат кўрсатиб келганликлари учун маъмурий жазога тортилишди. 

Бўлимлар