Икрам Абдикаликов хонанда Ширазнинг концертида йўл қўйилган 6 та камчиликни айтиб ўтди

Шу йилнинг 29-30 июн кунлари Қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин вакилларидан биири Шираз Нуратдинов Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида концерт дастурини тақдим этган эди. 

Концерт ташкилотчиси, "Ўзбекконцерт" эстрада бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Икрам Абдикаликов журналист Фурқат Юсуповга концертда йўл қўйилган 6 та камчиликни айтиб ўтди. 

1. Концерт 3 соатгача давом этди. 

2. Дастур ўз вақтида бошланмади. 

3. Реквизитларнинг етишмаганлиги. 

4. Саҳнада "Гузги жаўинда" қўшиғида бекат бўлиши керак эди.  Бироқ бўлмади. 

5. "Сенсиз" номли қўшиқ ижро этилганда марказда эшик бўлиши керак эди. 

6. Охирги сеансда залнинг ўртасидан чиқиши керак бўлган "клоун" ён тарафдан чиқди.  Сабаби залнинг ўртасида одам кўпайиб кетиб,  у ерда бўш ҳудуд қолмади. 

И.Абдикаликовнинг таъкидлашича,  қолган барча нарсалар ўйланганидек бўлган. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар