Амударёда сайёр қабулдан кейин имконияти чекланганлар ишли бўлишди

Яқинда Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов иштирокида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб фуқароларимиз иштирок этдилар.

Ушбу сайёр қабулда туманимиздаги А.Навоий номли ва "Босув” маҳаллаларида истиқомат қилаётган ногирон фуқаролар – Дармонжон Ибодуллаева ва Юлдуз Каримовалар ҳам иштирок этишиб, Президентимизнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергеновга ўз муаммолари ҳақида мурожаат қилишган эди, дея хабар бермоқда "amunews.uz"

Шундан сўнг бу ногирон қизларга ёрдам кўрсатилиб, улар тикув машиналари билан таъминландилар ва "Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг Пахтасаноат ҳудудий филиалига қарашли пахта тозалаш заводи билан шартнома тузишиб, касаначилик асосида иш бошладилар.

Айни кунда шартнома асосида ишлаётган бу қизлар буюртма асосида пахта теришга мўлжалланган этакларни тайёрлашни йўлга қўйдилар.

Бўлимлар