Азамат Алланиязов "Қизилқум"дан кетиш сабабини айтмади (интервью)

Йил бошида Навоийнинг "Қизилқум" клубига ўтган Азамат Алланиёзов биринчи давра тугагач жамоани тарк этди.

"Футбол Экспресс" нашри мухбири футболчидан интервью олди, дея хабар бермоқда "championat.asia"

"Клубдан кетиш сабабими? Бу клуб билан ўртамиздаги сир-да. Буни сизга айта олмайман. Нима қиламиз бир биримизни ёмонлаб? Қисқаси жамоани ўз хоҳишимга кўра тарк этдим. Раҳбарларга кетмоқчи эканлигимни айтдим. "Қизилқум" билан келиша олмадик. Вазиятни икир-чикиригача айтишни истамасдим. Клуб билан тинчгина, яхшиликча хайрлашдик. "Қизилқум"га ўтиб хато қилдим. Бу ерга футболни тугатиш учун келиш керак", - дейди Алланиёзов.

Футболчи навоийликлар жамоасидан кетар чоғида улар билан илиқ муносабатда хайрлашганини маълум қилди ва боя унинг айтган гаплари чоп этилган хабар у қадар ҳақиқатга мос келмаслигини айтиб, шундай деди:

-  “Қизилқум”ни тарк этганим рост, аммо клуб раҳбарияти билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо ёки келишмовчилик бўлмаган. Биз улар билан дўстона руҳда хайрлашганмиз ва жамоанинг кейинги фаолиятида фақат омад тилайман. “Қизилқум”га футболни тугатиш учун келиш керак, деган гапга келсак, мен бу каби фикрларни айтмаганман, чунки у ерда ҳамма вақт рақобатбардош ва яхши жамоа бўлиб келган. У ерда яхши савиядаги ўйинчилар бор ва клуб ҳар доим юқори ўринлар учун курашиб келмоқда. Мен ҳар доим “Қизилқум” жамоаси ва раҳбарлари билан дўстона муносабатда бўлиб қоламан. Бу ерда ўтган ярим йиллик фаолиятим учун улардан миннатдорман. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар