Қонликўл туманида прокуратура ходимлари билан учрашув бўлди

Қонликўл тумани 19-сонли болалар музика ва маданият мактабида  «Билим бериш муассасаларида коррупцияга боғлиқ қонун бузарлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, чек қойиш ва ўларнинг оқибатларини бартараф қилиш чора-тадбирлари» ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг ёш ўсмирлар ишлари бўйича ёрдамчиси Т.Қличев, Қонликўл туман прокурори ёрдамчиси  Д.Авдалов, туман ички ишлар бўлим бошлиғи ўринбосари А. Палванов, туман ҳокими ўринбосари Қ. Абдикаримовлар учрашув ўтқазди. Бу ҳақда туман хокимлиги расмийлари «KRuz.uz»га хабар беришди.

Учрашувда тумандаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, коллеж раҳбарлари ва тегишли ташкилот ходимлари иштирок этдилар.

Учрашув иштирокчиларига Коррупцияга қарши курашишга боғлиқ видеоролик қўйиб берилди.

Бўлимлар