Азамат Алланиёзов янги жамоага ўтди

“Бухоро” давралар оралиғидаги селекция ишларини бошлаб юборди, дея ёзмоқда "championat.asia"

Жамоа Азамат Алланиёзов билан келишувга эришди. Мухлисларга асосан “Насаф”даги ёрқин фаолияти орқали яхши таниш бўлган Алланиёзов жорий мавсумнинг дастлабки қисмини “Қизилқум”да ўтказди. Яқинда Азамат навоийликлар билан хайрлашгач,  “Бухоро”дан тушган таклифни қабул қилди.

Маълумот учун, қорақалпоғистонлик 28 ёшли ҳужумчи биринчи даврада “Қизилқум” сафида 14та баҳсда (798 дақиқа) майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Алланиёзовдан иккинчи даврада мураббийлар штаби ва бухоролик мухлисларнинг умиди катта. Шундай экан Азаматга бу борада омад тилаб қоламиз.  

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар