Нукусда 58 фуқаролар йиғини бошлиғи (оқсоқоли) ва уларнинг 460 дан ортиқ маслаҳатчисини сайланади

Қорақалпоғистонда фуқаролар йиғинининг бошлиқлари (оқсоқоллари) ва юларнинг маслаҳатчиларини сайлаш бошланди. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Шу йилнинг май-июн ойларида бўлиб ўтадиган сайловларда республика бўйича 402 фуқаролар йиғини бошлиғи (оқсоқоли) ва уларнинг 3600 дан ортиқ маслаҳатчиси сайланади.

Нукус шаҳрида 58 фуқаролар йиғини бошлиғи (оқсоқоли) ва уларнинг 460 дан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш назарда тутилган. Нукус шаҳридаги "Дўстлик ғузори" МФЙда 951 хўжаликда 5849 аҳоли истиқомат қилмоқда.

МФЙ бошлиғи (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчисини сайлашга бағишланган вакиллар мажлисини бошқариб борган ишчи гуруҳ раҳбари А.Шарипов йиғилганларни икки нафар номзоднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида таништириб ўтди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда шу кунга қадар "Дўслиқ ғузари" МФЙ бошлиғи (оқсоқоли) бўлиб ишлаб келган М.Айтмуратов қайта сайланди.

Бўлимлар