Шўманайда 790 та янги иш ўринлари барпо этилиши режалаштирилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шўманой туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом фарзанд – жамиятимиз таянчи” мавузсида Шўманой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ёнидаги бошланғич ташкилотда  давра суҳбат бўлиб ўтди.

Айни пайтда туман миқиёсида 910 нафар сафдошларимиз 43 та қуйи бўғинга жипслашган ҳолда фаолият олиб бормақда дейди – O’zLiDeP Шўманой туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Даўлетмуратов. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг бешта йўналишида устувор вазифалар акс этган.

Жорий 2016-2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларининг 431 та битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 4 томонлама шартнома тузганлар 427 тани ташкил этади. Қолаверса аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида 5 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилди.

Бундан ташқари 2017 йилда ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастури асосида қиймати 71 млрд 268 млн сўмлик жами 108 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобидан 790 та янги иш ўринлари барпо этилиши режалаштирилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўтказилган тадбир давомида юқорида қайд этилган қарордан келиб чиқиб, мамлакатимиз тараққиёти учун олиб борилган ишлар  ва бу борада партия олдида турган долзарв вазифалар бўйича фикр-мулоҳозалар қилинди.

Асем Сиримбетова

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходими            

Бўлимлар