Нукус шаҳридаги "Ботаника боғи" МФЙга янги оқсоқол сайланди

Қорақалпоғистонда фуқаролар йиғинининг бошлиқлари (оқсоқоллари) ва юларнинг маслаҳатчиларини сайлаш бошланди. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Нукус шаҳридаги "Ботаника боғи" МФЙ бошлиғи (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашга ўтказилган мажлисни ишчи гуруҳ раҳбари А.Асанов бошқариб борди.

"Фуқаролар йиғини бошлиғи (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш ҳақида"ги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунига мувофиқ вакилларнинг ечими билан сайлов ёпиқ овоз бериш йўли орқали ўтказилди. Бунда кўп овозга эга бўлган А.Абатов "Ботаника боғи" МФЙ бошлиғи бўлиб сайланди. Шунингдек вакиллар унинг маслаҳатчиларини ҳам сайлашди.

Бўлимлар