Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси сайланди

Қорақақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ташкилий мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда Қорақақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб,  Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор,  улар учун яратиб берилган кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Кенгаши раисининг ўринбосари Камолиддин Бекназаров сўзга чиқди. 

Мажлисда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб,  Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимига Абатбай Сапарбаевич Данияров сайланди. 

 

Бўлимлар